avatar
Куч
8.30
Рейтинг
+7.62

Rohmonov Durbek Azamjonovich

Мақолалар

Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!

2018 йил 4 июнь куни институт талаба-ёшлари ўртасида диний экстремизм, терроризм ва унинг салбий оқибатларига қаратилган “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз!” мавзусида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ва Ўзбекистон Мусулмонлар идорасининг Наманган вилоятидаги вакили имом хатиблари ҳамкорлигида тадбир ўтказилди.

“Маданиятлар тўқнашуви” ва унинг ижтимоий-тарихий жараёнлардаги оқибатлари.

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
Инсоний маданиятлар ажойиб ранг-барангликка эга. Қадриятлар ва хулқ меъёрлари турли-туман бўлиб, кўпинча улар ғарбда «меъёрий» ҳисобланган ҳолатдан жиддий фарвуганади. Масалан, чақалоқ ёки ёш болаларни қасддан ўлдириш ғарбда энг оғир жиноятлардан ҳисобланади. Бирок,, анъанавий Хитой маданиятида оддий хисобланар эди.

Қиёслаш

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
 
       Қиёслаш социологиядаги асосий ўрганиш методларидан бири. Физик жараённи ижтимоий жараёнларга нисбат қилишдан келиб чиққан бир фикр. Табиатда уран 99% U238 изотопидан иборат бўлиб, U235 изотопи 0.72% улушни ташкил қилади. U238 изотопи стабил, турғун бўлгани сабаб, у ўз-ўзидан занжирли ядро рекциясини ҳосил қилолмайди. Ядро реакциялари юз бериши учун уран таркибида U235 изотоп улушини ошириш талаб килинади ва уран бойитилади.

Ўз жонига қасд қилиш социологик муаммоси сифатида.

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
      Ўз жонига қасд қилиш бугунги кунда долзарб муаммо сифатида бутун дунёда жиддий ўрганилиётган муаммолардан биридир. Унинг долзарблигини энг мухим томони бир томондан, унинг ошиб бораётган статистик кўрсаткичлари бўлса, иккинчи томондан ушбу муаммо жамиятларнинг иқтисодий-ижтимоий ривожланиш кўрсаткичлари қай даражада бўлишидан қатъий назар кўпайиб кетаётганлигидир. Ушбу муаммони қандайдир ихтиро ёки жамиятнинг иқтисодий-маданий ривожлантириш орқали эришииш мумкин эмаслиги унинг ўзига хос хусусиятидир.

Ёшлар хулқ-атворидаги оғиш холатларини социологик жиҳатлари.

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
 
Наманган Муҳандислик-Технология институти социология фани ўқитувчиси Баҳромжон Тожибаевнинг Ёш авлодни тарбиялашда улар хулқ-атворидаги девиантлик холатларини социологик жиҳатдан ўрганишни аҳамияти мавзусидаги илмий мақоласида қуйидаги масалалар аҳамиятга молик аспектларга эга; биринчидан ушбу мақолада ёритилган фикр-мулоҳазалар бугунги кун учун долзарб мавзуда ёзилган, иккинчидан мавзуга илмий нуқтаи-назардан ёндошилган, учинчидан ушбу мавзу бир неча ижтимоий фанларни ўрганиш объекти саналади, бу масалада мақолада социологик жиҳатдан ёритилган. Шу каби мулоҳазаларни яна  давом эттириш мумкин, яна шуни таъкидлаш мумкинки мазкур мақолада кўзга унча ташланмайдиган инсондаги негатив ҳолатларни ижтимоий жиҳатларига асосан социология ва психология фанлари нуқтаи-назаридан туриб

Ёшлар муаммолари

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
 
      Мазкур мавзуда фикрлар, қарашлар, таклифлар ва бошқа муносабатлар жуда кўп. Биз ушбу фикрларга қўшимча равишда алтернатив қарашларни мавжудлигини инкор этмаган ҳолда айрим мулоҳазаларимизни билдиришни лозим топдик.  
     Ёшларда ижтимоий идеални шаклланишидаги муаммолар. Ёшлар социал гуруҳ сифатида ўз идеал гуруҳларини қандай бўлишини бугунги кунда ўзлари томонидан хавас ёки хасад қиладиган инсонларга ўхшашликка харакат қилишлари бор гап.  

Ёшлар ва субмаданият кўринишлари.

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
Бугунги глобаллашув шароитидаги энг муҳим вазифалардан бири ёшларда ва умуман фуқароларда қонунга ҳурмат руҳидаги шахс тамойилни шакллантришдир. Шахсий ҳаётий тамойилларни шаклланиш даврийлигида ёшлик даври жуда муҳим ва шу билан биргаликда зиддиятларга тўла давр сифатида тавсифланади. Шахсий сифатларни шаклланиша жараёнида жамият тараққиётига

Ижтимоий меъёрлар тизимида девиант ҳулқ-атвор

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
            Жамиятда инсонларнинг ижтимоий мавжудлик хусусиятларидан бири ҳар бир инсонни ўзи яшаётган муҳитидаги ижтимоий меъёрларга риоя қилиши ва меъёрлардан оғиш хосдир. Бу оғишнинг сабаби асосини инсоннинг теварак атроф, социал муҳит ва ўз-ўзи билан ўзаро мулоқоти ташкил этади. Инсонларнинг феъли-атвори ва ҳулқида келиб чиқувчи руҳий-маънавий, ижтимоий-маданий, маънавий-аҳлоқий ўзгаришлар жамиятнинг гуллаб-яшнаши, мукаммаллашиши ва ривожланишини таъминлайди.

Institutimizda innovatsion loyihalar va ishlanmalar» tanlovi bo'lib o'tdi

     Namangan muhandislik-texnologiya institutida 2018 yil – «Faol tadbirkorlik, innovatsion g’oyalar va texnologiyalarni qo’llab-quvvatlash yili» Davlat Dasturi vazifalarini faol amalga oshirish hamda institutda ilmiy salohiyatli kadrlar zahirasini shakllantirish maqsadida 2018 yil 3 aprel kuni «Iqtidorli talabalarning innovatsion loyihalar va ishlanmalar» tanlovi o’tkazildi.

Миллий уйғониш ва маърифатчилик

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
ХIХ аср охири ХХ аср бошлари Туркистон тарихиинг муҳим даври ҳисобланади. Мазкур даврда Россия империяси томонидан ўлкада узоқ вақт ўз ҳукмронликни сақлаб туриш саъй-ҳаракати билан боғлиқ сиёсат олиб борилиб, унга қарши вужудга келган усули жадид мактаблари ҳам фаолият кўрсатди. Усули жадид мактабларининг ўқитувчилариаксарият ҳоллардататар муаллим ва муаллималаридан иборат эди. Мазкур мактабларда ўлкада истиқомат қилаётган маҳаллий миллат хусусан, ўзбек ўғил ва қизлари ҳам таълим олган. Жумладан, “Саодат” журналининг илк ташкилотчиларидан бири бўлган Саодат Полвон қизи 1908 йили Тўрткўл туманининг Хўжаёл қишлоғида ўзбек оиласида дунёга келган.

Маданий – маърифий ҳамкорлик тарихидан

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
XIX аср охири XX арснинг бошлари Туркистон тарихида муҳим давр ҳисобланиб, ўлка Россия ииперияси томонидан босиб олингандан кейин ўз ҳукмронликларини узоқ вақт сақлаб туриш саъй-ҳаракати билан боғлиқ сиёсат олиб борилди. Россия империясининг мустамлакачилик сиёсати империя ҳудудида истиқомат қилаётган турк-мусулмон дунёси келажагига жиддий зарар етказишини англаб, жаҳолатга қарши фақатгина маърифат орқали курашиш ва озодликка эришишни тушуниб етган шахс, жадидчилик ҳаракатининг ғоявий асосчиси И.Гаспринский эди.

Тошкент шаҳрида хотин-қизлар маорифи масаласи

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
Маълумки, Чор Россияси ХIХ аср охирида Туркистонни босиб олгач, маҳаллий миллатни руслаштириш сиёсатини олиб борди. Мазкур мақсадлар йўлида рус-тузем мактаблари, реал билим юртлари, ҳусусий гимназиялар, ўқитувчиларни тайёрлаш семинариялари ташкил этилган. 1867 йили Туркистон генерал-губернаторлиги ташкил этилгач, Тошкент шаҳри унинг маркази қилиб олинди. Ўқув юртларининг аксарияти дастлаб Тошкент шаҳрида ташкил этилиб, кейинчалик ўлканинг бошқа ҳудудларида бирин-кетин очила бошлаган.

Ўрта Осиёда ипакчилик тарихи

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
 
Энг қадимги даврлардан бошлаб одамларда кийимга эҳтиёж туғилган. Кийим тайёрлаш учун фойдаланилаётган матога кўп нарса боғлиқ. Ҳозирги кунда тери, пахта, жун, ипак ва сунъий толалардан мато таёрланади. Улар орасида ипак матолар ўзининг жилоси, пишиқлиги, бежиримлиги, айниқса, чиройи билан ажралиб туради. Ипак қадимдан одамлар ҳаётида муҳим ўрин тутади. 1877-йилда немис олими Ф. Рихтгофеннинг томонидан “Хитой” асарида мил. авв.II – милодий ХVI асрларда Шарқ билан Ғарбни боғловчи асосий йўлга “Буюк ипак йўли” номини бериши ипакнинг аҳамияти нақадар катталигини кўрсатади.

Исҳоқхон Ибрат ва унинг илмий мероси

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
Ҳар йили 21 март яшариш, янгиланиш, бутун коинот ва табиатнинг қонуниятлари ўзаро боғлиқлиги, яъни қуёшнинг ҳамал буржига кириши, тун ва куннинг тенглашуви, кундузнинг узая бошлаши, табиатда жонланишнинг бошланиши билан боғлиқ бўлган. Худди шундай кунда буюк маърифатпарвар алломаларимиздан бири Исҳоқхон Жунайдуллоҳҳўжа ўғли Ибрат таваллуд топган. Бу йил биз Ибрат таваллудининг 156 йиллигини нишонламоқдамиз.

ХХ АСР БОШЛАРИДА ХИВА ХОНЛИГИДАГИ КОНСТИТУЦИОН МОНАРХИЯ УЧУН КУРАШЛАР

Namangan muhandislik-texnologiya instituti
XХ аср бошларида Туркистон ўлкасида бўлгани каби Хива хонлигида ҳам демократик тараққийпарвар ғоялар тарқала бошлаган эди. Бир қанча Хива фуқаролари, асосан савдогарлар, хон амалдорлари, шунингдек, демократик тараққийпарвар кайфиятдаги кишилар Россия ва Европадаги айрим давлатларда бўлиб, бу мамлакатлар халқи турмуш тарзи, фан ва маданият ютуқлари билан бирга давлат бошқарув ишларини ҳам ўргандилар. Натижада хонликнинг рус мустамлакачи хукумати назорати остидаги мустабид хон давлат бошқаруви тизимида ўзгаришлар қилиш заруратини англаган тараққийпарвар кишилар пайдо бўлди.

Институтимизда ис газидан заҳарланиш ҳамда табиий газдан чақнаш ҳолатларини олдини олиш борасида профилактик тадбир ўтказилди

     Ўзбeкистон Рeспубликаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 16 январдаги “Вазирлик тасарруфидаги олий таълим муассасалари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари, касб-ҳунар коллeжлари ва акадeмик лицeйларда фуқаро муҳофазаси бўйича 2018 йилдаги амалга оширилиши кeрак бўлган вазифалар тўғрисида”ги 3-сонли буйруғи 1-иловаси 12-бандига асосан “Аҳоли орасида ис газидан заҳарланиш ҳамда табиий газдан чақнаш ҳолатларини олдини олиш борасида профилактик тадбирларни янада кучайтириш,

Тартиб ва интизом, одоб-аҳлоқ ҳаётимиз кафолатидир

    Инстиут кичик мажлислар залида инстиут ректори О.Маматкаримов, Маънавий-маърфий ишлар бўйича проректор М.Қаюмов, “Ёшлар иттифоқи” БТ етакчиси Р.Маврулов гуруҳ сардорлари, факультет етакчилари, ёшлар иттифоқи фаоллари иштирокида Талабаларнинг одоб ахлоқ қоидаларига риоя қилиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш, гуруҳлардаги талабаларнинг дарс машғулотларидаги иштироки ва кийиниш маданияти мавзуларида йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишни Наманган муҳандислик-технология институтининг ректори  О.Маматкаримов очиб, бугунги йиғилишнинг мазмун-моҳияти ва мақсади ҳамда кун тартибидаги масасалаларга оид амалга оширилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида гапириб ўтди.

Biz-sog’lom turmush tarzi tarafdorimiz

    “O’zbekiston Respublikasi Oliy va o’rta maxsus ta'lim vaziligi tizimida 2018 yilda yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish bo’yicha qo’shimcha chora-tadbirlar dasturi”ning 14-bandida belgilangan vazifalar ijrosini ta'minlash maqsadida Namangan muhandislik texnologiya instituti talaba-yoshlari o’rtasida sog’lom turmush tarzini targ’ib qilish, OIV/OITS kasalligi, giyohvandlik, ichkilikbozlik, tamaki chekish kabi illatlarning oldini olishga qaratilgan “Biz-sog’lom turmush tarzi tarafdorimiz” mavzusida viloyat OITSga qarshi kurash markazi xodimlari bilan hamkorlikda seminar bo’lib o’tdi.

Muqaddas va mo'tabarsan ayol

    Jannat Onalarning oyog’i ostidadir, Ayollarni, qizlarni bahorga qiyoslashadi, bahorni ularga. Go’zallik, nafosat, yangilanish, hayot davomiyligi bahor va ayol tushunchalarida uyg’unlashib ketadi.Su bois 8-mart Xotin-qizlar bayrami go’zal va betakror yurtimizga bahor nafasi kirib kelganidan darak beradi.Darhaqiqat Ayol azaldan mehr-shafqat va sadoqat timsoli bo’lib kelgan. Ayol deganda ko’z o’ngimizda avvalo, ulug’ va tabarruk ona siymosi gavdalanadi. Inson zoti borki, olamdagi barcha yaxshilik va ezguliklarni, hayot siru-asrorlari va saboqlarini onaning mehru-sahovati tufayli o’rganadi. Ayol borki, olam munavvar, ayol borki, hayot go’zal va maftunkor.